Toyota учар автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Қўшилди: 16 май 12:00
Кўрилди: 870
Комментарии: 0
Toyota учар автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Япониянинг Toyota автоконцерни 2019 йил январь ойига қадар бошқарилувчи учар автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда NHK телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Уни ишлаб чиқаришга уч йил давомида 42 миллион иена (370 минг доллар атрофида) ажратилади. Агарда яратувчилар гуруҳи лойиҳа устида мустақил шуғулланаётган, барча маълумотларни интернетдан олаётган бўлса, эндиликда молиявий масалалар борасида қайғурмаса ҳам бўлади.
Учар автомобиль дронлар тамойили асосида икки ёнида тўрттадан қанот билан жиҳозланади. Концерн учар автомобилнинг бортида одам билан биринчи парвозини 2019 йилнинг январь ойига режалаштирган. Шунингдек, 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада вақтида эса олимпиада оловини ушбу автомобиль ёрдамида ёқиш мўлжалланган.
Аввалроқ, Uber халқаро такси хизматининг сервиси 2020 йилга қадар учар автомобиль ишлаб чиқармоқчи эканини маълум қилганди.