Тошкентдаги ЙТҲда 2 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

Қўшилди: 14 май 11:30
Кўрилди: 277
Комментарии: 0
Тошкентдаги ЙТҲда 2 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди
12 май куни соат 18:30 да пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида, Шофайз кўчасининг 43-уйи тўғрисида қўрқинчли ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
1968 йили туғилган фуқаронинг бошқарувидаги Mercedes-Benz автомобили машинасини кўтарилишда қолдириб, дўконга кириб кетган. Машина салонида унинг 2015 ва 2014 йилларда туғилган икки қиз набираси қолган. 2015 йили туғилган қизалоқ автомобилдан чиқиб, транспорт воситасининг орқасида ўйнай бошлаган. Шу пайтда машина ичида қолган 2014 йили туғилган иккинчи қиз қўл тормозини туширган, бунинг оқибатида автомобиль орқага юриб, кичкина қизни босиб кетган.
Қиз 1-рақамли шаҳар клиник шифохонасига етказилган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.