Қирғизистон жанубидаги тоғ дарёларида сув сатҳининг кўтарилиши туфайли фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинди

Қўшилди: 13 май 20:00
Кўрилди: 561
Комментарии: 0
Қирғизистон жанубидаги тоғ дарёларида сув сатҳининг кўтарилиши туфайли фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинди
Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилоятининг Авлетим қишлоқ округида тоғ дарёларида сув сатҳининг кўтарилиши туфайли фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«11—12 май кунлари ҳароратнинг кескин кўтарилиши ва тоғларда қор эриши туфайли Авлетим дарёси сатҳи кўтарилди ҳамда Байкашка-Терак ва Орол қишлоқларидаги уйларни сув босиши хавфи туғилди. Шунингдек, Чўнгтош ҳудудида дарёнинг 67 хонадонга олиб борувчи кўприк ўнг тарафини ювиб кета бошлади. Мазкур вазият туфайли Авлетим кишлоқ округида фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Сув босиш хавфи туфайли 15 хонадонда яшовчи аҳоли эвакуацияси ҳақида қарор қабул қилинди. ФВВ мутахассислари маҳаллий расмийлар билан ҳамкорликда қирғоқни ҳимоялаш ишларини олиб бормоқда.