Bloomberg дунёнинг кўп ҳақ тўланадиган топ-менежерлари рейтингини эълон қилди

Қўшилди: 12 май 12:00
Кўрилди: 538
Комментарии: 0
Bloomberg дунёнинг кўп ҳақ тўланадиган топ-менежерлари рейтингини эълон қилди
2016 йилнинг энг кўп ҳақ тўланадиган топ-менежерлари рейтингини Walmart президенти ва Jet.com асосчиси Марк Лор бошқарди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, «Казинформ» хабар бермоқда
Ўтган йили у 236 миллион доллар ишлаб топди, бундан 235 миллиони Jet.com Walmart ретейлерига сотилгани туфайли қўлга киритилган. 
Рейтингнинг иккинчи қаторида 150 миллион доллар билан Apple бош директори Тим Кук қайд этилди. Учинчи ўринни Goldman Sachs собиқ вице-президенти, Evercore Partners консалтинг компанияси директорлар кенгаши раиси Жон Вайнберг эгаллади (124 миллион доллар). 
Тўртинчи ўринда Alphabet бош директори Сундар Пичаини кўриш мумкин. У ўтган йили 106,5 миллион доллар ишлаб топди, бундан 105,4 миллиони акциялардан олинган даромад ҳисобланади. Энг бадавлат топ-менежерлар бешлигини 99,7 миллион доллар билан Tesla бош директори Илон Маск якунлаб берди.
Ўтган йили энг кўп даромад олган раҳбарлар ўнлигига IBM бош директори Жинни Рометти (96,7 миллион доллар), Caesars Acquisition раҳбари Митч Гарбер (91,1 миллион доллар), Viacom собиқ бош директори Филипп Дауман (87,8 миллион доллар), CBS Corporation ижрочи директори Лесли Мунвс (83,6 миллион доллар) ва Gamco Investors етакчиси Марио Габелли (75,9 миллион доллар) ҳам кирди.