Ижтимоий тармоқлардаги «лайклар» кайфиятни кўтармаслиги аниқланди

Қўшилди: 12 май 11:00
Кўрилди: 921
Комментарии: 0
Ижтимоий тармоқлардаги «лайклар» кайфиятни кўтармаслиги аниқланди
340 нафар кўнгиллини кузатиш натижалари ижтимоий тармоқларда иложи борича кўпроқ «лайк» олишга интилувчи кишилар ўзига ўзига паст баҳо бериши ва ён-атрофдагиларга ишонишга мойил эмаслигини кўрсатди. Бу ҳақда Британия психологик жамиятига таяниб, Science Daily хабар бермоқда, деб ёзади «Наука».
Кардиффдаги (Буюк Британия) Жанубий Уэльс университети мутахассисларининг тадқиқотлари ижтимоий тармоқлардаги «лайклар» психологик ҳолатни яхшилашга қодир эмаслигидан гувоҳлик беради.
Тадқиқотлар иштирокчилари уларнинг ижтимоий тармоқларга муносабатлари ҳақидаги саволлардан иборат анкеталарни тўлдирди. Жумладан, кўнгилли иштирокчиларга ижтимоий тармоқлардаги эътибор ўзини яхшироқ ҳис қилишга ундаш-ундамаслиги, шунингдек, «лайклар» сонига қараб кимнидир машҳур ҳисоблаш мумкин-мумкин эмаслиги ҳақида саволга тутилди. Натижада «Лайклар» кишига ўзини бахтлироқ ҳис қилишга ёрдам бермаслиги аниқланди.