Олимлар: Ердаги ҳаёт океанда эмас, қуруқликда пайдо бўлган

Қўшилди: 11 май 10:30
Кўрилди: 665
Комментарии: 0
Олимлар: Ердаги ҳаёт океанда эмас, қуруқликда пайдо бўлган
Ердаги ҳаёт аввал ҳисоблангани каби океанда эмас, қуруқликда пайдо бўлган. Бундай хулосага Австралиядаги Янги Жанубий Уэльс университети олимлари келди, деб ёзади «РИА Новости».
Ушбу гипотеза Австралия ғарбидаги Дрессер формацияси тоғ жинслари жойлашган жойда олиб борилган қазиш ишлари чоғида тасдиқланди, улар тахминан 3,48 миллиард йил аввал шаклланган.
У ерда олимлар фақат тирик организмлар ичида ёки улар бор жойда ҳосил бўладиган микроблар излари, пиритлар ва минералларни топди. Шунингдек, газ пуфакларининг аломатлари ҳам аниқланди, улар пайдо бўлиши учун бактериал оқсиллар ва бошқа полимер молекулалар зарур бўлади.
«Дрессер формациясидаги чўкиндилар ва замонавий гейзерлар тоғ жинсларининг ўхшаш тузилмаси шундан дарак берадики, қадимий иссиқ булоқлар ташқи ва ички хусусиятлари жиҳатидан замонавий «ворис»ларидан кўп ҳам фарқ қилмаган. Шунга ўхшаш ҳолат Марсда ҳам юз бериши мумкин, ва биз бундай чўкиндиларни ўрганиб, унинг юзасидаги ҳаётни қидиришга эътиборимизни қаратишимиз керак», — деди тадқиқот муаллифларидан бири Тара Жокич.