Ўзбекистоннинг жорий ҳафтадаги энг қиммат экспорт товари нима эканлиги айтилди

Қўшилди: 11 май 09:00
Кўрилди: 231
Комментарии: 0
Ўзбекистоннинг жорий ҳафтадаги энг қиммат экспорт товари нима эканлиги айтилди
«Ўзагроэкспорт» АЖ тақдим этган ахборотга кўра, жорий ҳафтада Ўзбекистоннинг энг қиммат экспорт маҳсулоти тозаланган бодом бўлди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Ўзбекистон билан чегарадош давлатлар учун FCA шартларида (бунда харидор етказишнинг бутун силсиласини ташкил этади, сотувчи эса товарни етказиб беради) бир тонна товарнинг нархи 7468–9709 долларни ташкил этди. Бошқа давлатлар учун эса нарх-наво 7045–9159 долларга тенг бўлди.
Тозаланмаган бодом нархи эса Ўзбекистон қўшнилари учун 4786–6222 долларни, бошқа давлатлар учун 4515–5870 долларни ташкил этди.
Нарх бўйича иккинчи ўринда турган экспорт товари этиб тозаланган ёнғоқ топилди. Унинг нархи қўшнилар учун 5294–6882 долларни, бошқа давлатлар учун 4994–6492 долларни ташкил қилди.