Тошкентда иссиқлик тармоқлари синови ўтказилиши боис қайноқ сувлар йўлларга отилиши мумкин

Қўшилди: 11 май 10:00
Кўрилди: 140
Комментарии: 0
Тошкентда иссиқлик тармоқлари синови ўтказилиши боис қайноқ сувлар йўлларга отилиши мумкин
Тошкент шаҳрида 12—19 май кунлари 2017/2018 иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади. Бу ҳақда «Тошиссиққувати» унитар корхонаси маълум қилди.
Корхонага кўра, синовлар чоғида сув қувурлари шикастланиши ва ўтиш қисми ҳамда тротуарларга қайноқ сув отилиши мумкин. Шу сабабли пойтахт аҳолиси ҳушёр ва эҳтиёткор бўлишга чақирилган.

Иссиқлик марказлари ҳудуди:
ИМ-5 (М-0): 12-май
Чилонзорнинг 11−12, Г9А, 16−20А, 24−26, Ц, 20А даҳалари, Дўмбиробод массиви, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Қизиробод, Катта Хирмонтепа, Ширин, М. Шайхзода кўчалари.
ИМ-9: 16 май
Чилонзорнинг 9, Г9А, 10, 13−15, 15А, 21−25, 30, 31 даҳалари, Шарқ, Ал-Хоразмий — 1, 2, Бешқайрағоч, Гулистон, Изза массивлари, Тақачи, Гулистон, Ширин, Лутфий, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Катта Хирмонтепа, Кичик ҳалқа йўли, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Ю. Саккокий, Фозилтепа, Фарҳод кўчалари, Ўрикзор бозори ҳудуди.
ИМ–1 (М-4): 17 май
Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Осиё, Навниҳол, Бўз, Сайрам, Чуст, Мираимов, Катта Дархон, Геология, И. Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Навниҳол, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Боғишамол, Паркент, Тамарахоним кўчалари, Ташсельмаш, Мавлоно Риёзий массивлари, Ҳамид Олимжон майдони.
ТошИЭМ (М-5): 17 май
Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Навоий, Бобур, Глинка, Афросиёб, Ш.Рашидов, Ойбек, Я. Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, С. Азимов, Саида Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Т. Шевченко, Нукус, Кичик Бешёғоч, Фидокор, А. Қаҳҳор, Моштабиб, Миробод кўчалари, Ц-1, 2, 4, 5, 7-массивлар.