«Юлдузлар жанги» қаҳрамонига ўхшаш аввал номаълум бўлган ҳайвонлар аниқланди

Қўшилди: 08 май 18:00
Кўрилди: 607
Комментарии: 0
«Юлдузлар жанги» қаҳрамонига ўхшаш аввал номаълум бўлган ҳайвонлар аниқланди
Табиатни муҳофаза қилиш халқаро жамияти олимлари 4 май — «Юлдузлар жанги» халқаро кунида тасодифий ўхшашликлар туфайли устоз Йодага ўхшаш иккита примат тури аниқланганини маълум қилди. Бу ҳайвонларда улкан кўзлар, катта қулоқлар ва узун дум бор. Бу ҳақда, Mashable нашрига таяниб, «Вести.ru» хабар берди.
Америкалик олимлар томонидан аниқланган кичкина мавжудотлар одам кафтига жойлашади ва тунда ҳаёт кечиради. Аксарият приматлардан фарқли равишда, улар йиртқич бўлиб, мевалардан кўра ҳашаротларни маъқул кўради.