Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 300 доллар пора олаётган депутат қўлга тушди

Қўшилди: 08 май 16:40
Кўрилди: 363
Комментарии: 0
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 300 доллар пора олаётган депутат қўлга тушди
Туман кенгаши депутати К.И Беруний тумани давлат архиви директори лавозимида ишлаб келаётган пайтида пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
У ўтган йилнинг март ойида тумандаги «Канҳгшартол» ОФЙда яшовчи фуқаро Г.Юнинг умр йўлдоши В.Г «Беруний» давлат хўжалигида ишлаган давридаги маошини тўлиқ ёзиб бериш эвазига олдиндан пул беришни талаб қилган.
Депутат Г.Юдан 300 АҚШ долларини пора сифатида олган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.