Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида ўтказган йиғилишда аҳолига зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди

Қўшилди: 07 май 13:30
Кўрилди: 298
Комментарии: 0
Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида ўтказган йиғилишда аҳолига зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май, шанба куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ташриф билан бўлди. Ташриф якунида Президент раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, жойлардаги Халқ қабулхоналари халқ билан мулоқотнинг муҳим тизимига айлангани, турли масалаларга ўз вақтида ечим топилиб, одамларни рози қилаётгани таъкидланди.
2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши қайд этилди. Аҳолига барча зарур шароитлар яратиш, коммуникация тизимларини янгилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.