Ўзбекистонда тўрт ойда 1213 нафар уруш фахрийси санаторийларда соғломлаштирилди

Қўшилди: 07 май 14:30
Кўрилди: 182
Комментарии: 0
Ўзбекистонда тўрт ойда 1213 нафар уруш фахрийси санаторийларда соғломлаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаган режага мувофиқ, 2017 йилда 5890 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул соғломлаштирилиши белгиланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ахборот хизмати хабар бермоқда.
ССВ тизимидаги Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази бош шифокори Асқар Мўминовнинг маълум қилишича, «жорий йилнинг биринчи тўрт ойида 1213 нафар отахону онахонларимиз санаторийларда соғломлаштирилди».
Маълумот учун, Ўзбекистонда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзлари учун мақбул муддатларда ҳар йили санаторий соғломлаштириш курсини бепул ўтиш ҳуқуқига эга.
Ҳар бир фахрий давлат бюджети маблағлари ҳисобидан барча харажатлари қопланган бепул санаторий йўлланмаси билан таъминланади.