Қирғизистонлик официант қиз қандай қилиб Forbes рўйхатига кирган?

Қўшилди: 07 май 14:00
Кўрилди: 268
Комментарии: 0
Қирғизистонлик официант қиз қандай қилиб Forbes рўйхатига кирган?
Нью-Йоркдаги Shoptiques компаниясининг асосчиси, 30 ёшли Ольга Видишчева 2003 йилда 17 ёшида Қирғизистондан АҚШга кўчиб борган. У дастлаб япон ресторанига официант сифатида ишга кирган. Ҳозирги вақтга келиб Ольга Forbes’нинг 30 ёшгача бўлган муваффақиятли бизнесменлар рейтингига кирган. Forum Daily унинг муваффақияти тарихига эътибор қаратди.
Ольга АҚШга борган вақтда умуман инглиз тилини билмаган. У ярим йилдан сўнг TOEFL имтиҳонига тайёрланишни бошлаган. Ресторанда уч ой ишлаб топган тўрт минг долларни ўқиш учун сарфлаган.
Иккинчи йилда у Уэллсли коллежида ўқиган ва бир вақтнинг ўзида модель сифатида ишлаган. У иқтисодиёт ва математика соҳасида дипломга эга бўлгач, Goldman Sachs компаниясида инвестиция таҳлилчиси сифатида ишлаган.
Кейинчалик у Гарвард бизнес мактабида бизнес бошқаруви бўйича ўқиган. 2009 йилда Ольга интернетда топиб бўлмайдиган бутикларнинг буюмларини сотиш бўйича лойиҳа устида ишлай бошлаган.
2011 йилга келиб Ольга ўз лойиҳасини амалга оширишга муваффақ бўлган. У ҳамма жойда ҳам топиб бўлмайдиган буюмларни сотувчи сайтни ишга туширган.
2013 йилда Shoptiques’нинг даромадлари 300 минг долларни, 2014 йилда эса уч миллион долларни ташкил қилган. 2015 йилда Shoptiques 20 миллион доллар ишлаб топишни режалаштирган, бироқ компания инвесторларининг талаби билан 2016 йилдан бошлаб Ольга компаниянинг молиявий кўрсаткичларини эълон қилмай қўйган. Сайт аёллар буюмлари ва уй учун жиҳозлар сотади.
Тўрт йилда сайтда ўз буюмларини сотувчи бутиклар сони Нью-Йорк ва Бостондаги 25 тадан 12 та мамлактдаги беш мингтага ошди.