“Бунёдкор” ФК раҳбариятида ўзгаришлар юз берди

Қўшилди: 03 май 13:00
Кўрилди: 570
Комментарии: 0
“Бунёдкор” ФК раҳбариятида ўзгаришлар юз берди
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Клубнинг янги президенти этиб Ўзтрансгаз АК Бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Муродиллаевич Ашуров таништирилди.
Шунингдек, “Бунёдкор” ФК бош директори сифатида фаолият юритган Бобоев Бахтиёр Мелиевич ўз хоҳишига кўра, лавозимидан озод этилди. Клубга янги бош директор этиб Мурод Боқиевич Алиев тайинланди.