Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсишда давом этди

Қўшилди: 02 май 10:30
Кўрилди: 839
Комментарии: 0
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсишда давом этди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 2 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. Бу ҳақда kun.uz хабар берди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3734 сўму 91 тийин этиб белгиланди. Бу 24 апрелдаги курсга нисбатан 27 сўмга кўп.
Шунингдек, 1 евро қиймати 4075 сўму 98 тийинга етган.
1 АҚШ доллари         3734,91
1 Евро                       4075,98
1 Россия рубли         65,54
1 Фунт стерлинги     4822,51
10 Япония иенаси    334,58
1 Исландия кронаси  35,20
10 Вон                        32,85
1 Кувайт динори        12282,65
100 Ливан фунти        247,89
1 Малайзия ринггити  860,78
1 Норвегия кронаси    435,38
1 Хитой юани              542,08
1 Сингапур доллари    2673,33
1 Швеция кронаси       421,98
1 Швейцария франки  3750,29
1 БАА дирҳами            1016,88
1 Миср фунти               206,46
1 Дания кронаси           547,16
1 Австралия доллари   2794,46
1 Туркия лираси           1050,73
1 СДР                           5120,63
1 Канада доллари       2731,79
1 Украина гривнаси    140,62
1 Польша злотийси    962,63
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.