Ўзбекистон энг тезюрар поездлар рейтингида АҚШни ортда қолдирди

Қўшилди: 02 май 12:00
Кўрилди: 697
Комментарии: 0
Ўзбекистон энг тезюрар поездлар рейтингида АҚШни ортда қолдирди
Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон поездлари GoEuro нашрининг «Global High-Speed Train Ranking» дунёдаги энг тезюрар поездлар рейтингига киритилган ягона давлат бўлди.
Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистонда поездлар тезлиги соатига 250 кмни, рекорд даража эса — соатига 255 кмни ташкил қилади. Ўзбекистон рейтингдан жой олган 20 давлат орасидан Норвегия, АҚШ ва Финляндияни ортда қолдириб, 17-ўринни банд этди.
Рўйхатда Япония, Жанубий Корея ва Хитой давлатлари етакчилик қилган. МДҲ давлатлари орасида Россия 15-ўринда қайд этилган.