​Олимлар она-бола китнинг суҳбатини эшитишга муваффақ бўлди

Қўшилди: 02 май 09:00
Кўрилди: 664
Комментарии: 0
​Олимлар она-бола китнинг суҳбатини эшитишга муваффақ бўлди
Даниянинг Орхус университети биологлари букри китнинг “шивирлагани”ни эшитишга муваффақ бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Мутахассислар она кит ва кит боласининг елкасига махсус датчик ўрнатиб, 48 соат давомида уларнинг “суҳбати”ни ёзиб олди. Овоз ёзувларини эшитган олимлар қайсидир сонияларда китлар жуда паст овозда “мулоқот” қилишганининг гувоҳи бўлди. Тадқиқот муаллифининг фикрича, китлар уларга тез-тез ҳужум қилувчи касаткалар яшовчи жойлардан ўтаётганда йиртқичларнинг сезиб қолмаслиги учун “шивирлашади”. Шу билан бирга Видесен улар бошқа китлар эшитмаслиги учун “шивирлаб” мулоқот қилишади, деган тахминни ҳам илгари сурди.