ОАВ: АҚШ КХДРни атом авиаташувчилари ва сув ости кемалари билан қўрқита олмайди

Қўшилди: 30 апрел 16:00
Кўрилди: 745
Комментарии: 0
ОАВ: АҚШ КХДРни атом авиаташувчилари ва сув ости кемалари билан қўрқита олмайди
Корея ярим оролидаги ҳолат АҚШ ва Жанубий кореянинг айби билан «ўта хавфли даража»га етди. Бу ҳақда КХДРнинг «Минчжу Чосон» газетаси ёзмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
Газета Вашингтон ва Сеул томонидан «огоҳлантирувчи зарба бериш тактикасини ишлаб чиқиш ва Шимолий Корея ҳудудида махсус операция ўтказиш мақсадида» бошланган ҳарбий ҳаракатларга эътибор қаратди. Шу муносабат билан газета АҚШ КХДРни атом авиаташувчилари ва сув ости кемалари билан қўрқита олмаслигини таъкидламоқда.
«Тажовузкорлар ва тарғиботчиларнинг барча қалъалари, шу жумладан, Жанубий Кореядаги ва хориждаги Америка базалари, халқ республикасининг қудратли инқилобий армияси нишони остида турибди», — таъкидланади газетада. Нашр Сеул ва Вашингтонни уларнинг ўйланмасдан қиладиган ҳарбий ҳаракатларининг ҳалокатли оқибатларини ҳисобга олишга чақирди.
29 апрель, шанба куни АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг авиаташувчиси Carl Vinson Жанубий Кореянинг ҳарбий-денгиз кемалари билан Япон денгизида қўшма ҳарбий машғулотларга киришди. Жанубий Корея ҳарбий денгиз кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, машғулотларнинг асосий мақсади Шимолий Корея ҳаракатларини тутиб туриш ва АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий иттифоқининг ҳарбий тайёргарлигини мустаҳкамлаш.
Икки мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг машғулоти давомида Шимолий Корея томонидан учирилиши мумкин бўлган қитъалараро баллистик ракеталарнинг ишга туширилишини аниқлаш, уларни тутиб олиш ва зарарсизлантириш устида ишланиши тахмин қилинмоқда.