NASA: Ерга ўхшаган янги сайёра топилди

Қўшилди: 28 апрел 12:00
Кўрилди: 659
Комментарии: 0
NASA: Ерга ўхшаган янги сайёра топилди
NASA массаси ва ўз қуёшига нисбатан жойлашуви бўйича Ерга жуда ўхшаш бўлган янги сайёра топилганини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг катталиги Ерники билан тахминан тенг, ўз қуёшигача масофа эса — Ердан Қуёшгача бўлган масофа билан бир хил.
OGLE-2016-BLG-1195Lb деб ном олган сайёра Ердан 13 минг ёруғлик йили масофасида жойлашган. Унинг юзаси муз қатлами билан қопланган, ҳарорати эса Плутондагидан пастроқ. Унда сув ва ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимоли нолга тенг.