​БМТ кутилмаганда ядро уруши бошланишидан огоҳлантирди

Қўшилди: 24 апрел 11:00
Кўрилди: 605
Комментарии: 0
​БМТ кутилмаганда ядро уруши бошланишидан огоҳлантирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ядро уруши хавфи кучаётгани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Ядро уруши тасодифан, масалан автоматик тизимнинг ёки ҳарбий кузатув тизимининг хато ишлаши оқибатида баллистик ракеталар отилиб кетиши натижасида бошланиши мумкин. Бундай вазиятга ноқулай об-ҳаво шароити, хакерлик ҳужуми ҳам сабаб бўлади.
Маълумотларга кўра, бир мамлакатнинг коммуникация тармоғи, ҳужум қилмаган бўлса-да, бошқа мамлакатнинг ракета зарбасидан таъсирланиб, жавоб зарбасини беради. Мазкур ҳолат эса ядро урушига сабаб бўлади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, автоматлаштирилган ҳарбий тизимнинг мураккаблиги ва сони ошгани туфайли бундай хавф-хатар кучаймоқда. Хавфли ҳудудга тармоққа уланган барча ҳарбий тизимлар, қўмондонликлар орасидаги алоқа тизими, йўлдошли ва радиолокацион тизимлар ва бошқалар киради.