Ўзбекистонда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «тубдан қайта ташкил этилади»

Қўшилди: 19 апрел 10:30
Кўрилди: 599
Комментарии: 0
Ўзбекистонда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «тубдан қайта ташкил этилади»
18 апрель куни Ўзбекистон ҳукуматининг 2017 йил биринчи чораги якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Мажлисда Давархитектқурилиш қўмитаси раиси Ботир Зокировга шаҳарсозликдаги эскирган нормативларни тубдан қайта кўриб чиқишни ва капитал қурилишдаги номутаносибликларни бартараф этишни назарда тутган ҳолда қўмитанинг бутун тизимини тубдан қайта ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар туркуми пакетини ишлаб чиқишни тугаллашни тезлаштириш ва тасдиқлаш учун киритиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
«Ўзбекистон Президентининг 12 апрелда Чилонзор туманига ташрифи давомида аниқланган меъморий қиёфани, йўл-транспорт тизимини ва уй-жой-коммунал инфратузилмани яхшилаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари иши самарадорлигини ошириш билан боғлиқ камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди», — дейилади ЎзА ахборотида.