Тошкент чорраҳаларидаги камералар қоидабузар 190 та автобусга жарима ёзди

Қўшилди: 19 апрел 11:00
Кўрилди: 368
Комментарии: 0
Тошкент чорраҳаларидаги камералар қоидабузар 190 та автобусга жарима ёзди
Тошкент чорраҳаларида видеокузатув камералари ишга тушганидан бери шаҳар жамоат транспорти автобуслари томонидан содир этилган 190 та қоидабузарлик қайд этилди.
Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига асосланиб, «Новости Узбекистана» нашри хабар бермоқда.
Автобуслар томонидан йўл қўйилган ва камералар томонидан қайд этилган қоидабузарликнинг бари «қизил чироқ»да ҳаракатланиш ёки «стоп-чизиқ»ни босиш билан боғлиқ.