Тошкентдаги барча тўйхоналар олдида автотураргоҳлар қурилади. Автотураргоҳ қуриш имкони йўқларга фаолияти турини ўзгартириш тавсия этилади

Қўшилди: 16 апрел 13:30
Кўрилди: 467
Комментарии: 0
Тошкентдаги барча тўйхоналар олдида автотураргоҳлар қурилади. Автотураргоҳ қуриш имкони йўқларга фаолияти турини ўзгартириш тавсия этилади
Тошкент ҳокимлиги шаҳар тўйхоналари ва йирик савдо марказлари, шунингдек, бозорлари олдида автотураргоҳларни тартибга солиш ва қуриш масаласида устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси тайёрланиб, муҳокама учун интернетга жойлаштирилган. Муҳокама 29 апрелга қадар давом этади.
Ҳоким қарорига савдо мажмуалари, бозорлар ва тўйхоналар ён атрофидаги ҳудудларда 2017 йил 31 декабрига қадар автотураргоҳлар ташкил қилиш масаласи киритилган.
Ён атрофидаги ҳудудда автотураргоҳ қуриш имконияти бўлмаган савдо мажмуалари (супермаркетлар, гипермаркетлар) ва тўйхоналарга эса фаолият турларини қайта ихтисослаштириш тавсия этилади.