Свердловсклик 21 ёшли қиз «Россия гўзали–2017» танлови ғолиби бўлди

Қўшилди: 16 апрел 14:00
Кўрилди: 1038
Комментарии: 0
Свердловсклик 21 ёшли қиз «Россия гўзали–2017» танлови ғолиби бўлди
Свердловск вилоятида истиқомат қиладиган 21 ёшли Полина Попова «Россия гўзали–2017» танлови ғолибига айланди. Бу ҳақда 16 апрель, якшанба куни «ТАСС» хабар берди. Танловда мамлакатнинг 50 нафар энг чиройли қизлари иштирок этди.
Танловда москвалик Ксения Александрова иккинчи (биринчи вице-гўзал), бошқирдистонлик Альбина Ахмятова эса учинчи ўринга (иккинчи вице-гўзал) сазовор бўлди.

Танлов ғолибига оқ олтиндан ясалган, жавоҳир ва марварид билан безатилган умумий қиймати 1 миллион доллардан ортиқ бўлган тож топширилди. Бундан ташқари, 2017 йилги «Россия гўзали» 3 миллион рубль мукофот пули ва автомобилга эга бўлди.
Полина Попова «Дунё гўзали» ва «Коинот гўзали» танловларида Россия шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлди.