Тошкентда автомобилининг давлат рақамини камерага тушмайдиган қилиб олган 7 ҳайдовчига чора кўрилди

Қўшилди: 14 апрел 10:30
Кўрилди: 386
Комментарии: 0
Тошкентда автомобилининг давлат рақамини камерага тушмайдиган қилиб олган 7 ҳайдовчига чора кўрилди
Айрим ҳайдовчилар чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камераларига қоидабузарлик билан тушиб қолишдан қочиш мақсадида давлат рақам белгиларига турлича ишлов бермоқда. Бу ҳақда 13 апрель, пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Масалан, давлат рақам белгисининг туси ва рангини оқ бўёқ билан ўзгартириш ва хиралаштириш, унинг устига оқ ним ёки плёнка қоплама ёпиштириш, стандартларга жавоб бермайдиган давлат рақамини тақиб юриш ҳолатлари шулар жумласидандир.
«Бу нафақат қоидабузарликдан қутилиб қолишига, балки ички ишлар ходимларини чалғитиб, бошқа шахсга нисбатан жарима солишга ва ўз навбатида фуқароларда норозилик кайфиятини уйғотишга сабаб бўлади», — дейди Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари.
Бугунги кунда 7 та шундай ҳолат аниқланиб, қонун бузган фуқароларга нисбатан тегишли маъмурий таъсир чоралари кўрилган.