Тошкент чорраҳаларидаги камералар бир ҳафтада 8,5 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқлади

Қўшилди: 14 апрел 10:00
Кўрилди: 132
Комментарии: 0
Тошкент чорраҳаларидаги камералар бир ҳафтада 8,5 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқлади
Тошкент шаҳри чорраҳаларига ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 7—13 апрель кунлари оралиғида 8 559 та қоидабузарлик аниқланди.
Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, мазкур қоидабузарликларнинг 4 217 тасини светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 4 342 тасини эса тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳолатлари ташкил этади.
Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ҳафта давомида 7 969 та қоидабузарлик аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар бўйича тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Маълумот учун, бундан аввалги ҳафтада Тошкентнинг камераси бор чорраҳаларида 6,3 мингта қоидабузарлик қайд этилганди.