​NASA маркази Шерали Жўраевнинг тўпламини фазога олиб кетишга рухсат берган

Қўшилди: 13 апрел 10:30
Кўрилди: 970
Комментарии: 0
​NASA маркази Шерали Жўраевнинг тўпламини фазога олиб кетишга рухсат берган
Ўзбекистон халқ артист Шерали Жўраев ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонламоқда.
Ижтимоий тармоқларда Шерали Жўраевга тилаклар ёғилмоқда. Оригинал табрик журналист Жасур Ҳамроев томонидан ёзиб қолдирилган:
“Фазо – чексизлик. Юлдузлар макони. Шу маконда Ерлик бир юлдузнинг куйи жаранг сочишини энди бир тасаввур этинг! Энди бир реал воқеани эслатсак...
Марказий Осиёдан фазога учган илк фазогир Солижон Шарипов коинотда кечажак 6 ойлик сафаридан олдин ўзи севган қўшиқларни ҳам олиб кетишни маъқул топди. Бу қўшиқлар эса фақат бир ҳофизга тегишли! “Океан орти”даги NASA маркази бу тўпламни олиб кетишга рухсат берди.
Солижон фазода илк телефон қўнғироғини амалга оширди. Ўзбекистонлик дўстига қўнғироқ қилиб, ифтихор ила севимли бир қўшиғини тинглаётганини айтди. Коинотда фазо кемасининг ичида янграётган ўзбек тилидаги бу қўшиқ Ер Планетасидаги инсоннинг қалбини тўлқинлантирди.”
Фазога ҳофизнинг тароналари ёзилган тўплам олиб чиқилганини ўзи ҳам бир тарихий воқеа шундай эмасми?!
Журналистнинг берган маълумотларига кўра, Шерали Жўраев илк қўшиғини ижро этганида 19 ёшда эди. 1966 йиллар.
Шерали Жўраев бугунга қадар 600 га яқин қўшиқлар яратишга муваффақ бўлган.
Дарвоқе, бугун пойтахтимизнинг муҳташам ресторанларидан бирида Шерали Жўраевнинг таваллуд айёми муносабати билан катта дастурхон тузалади.