Дунёга машҳур, хавфли “Ажал сўқмоғи”

Қўшилди: 13 апрел 12:00
Кўрилди: 1096
Комментарии: 0
Дунёга машҳур, хавфли “Ажал сўқмоғи”
“Ажал сўқмоғи” дунёга машҳур энг хавфли сўқмоқлардан бири ҳисобланади, деб хабар берди Obaldenno.com нашри.
Дунё бўйича экстримга қизиқувчи одамлар мазкур тоққа асабларини таранг қилиб, ўзларининг мардликларини намоён қилиш учун ташриф буюришади. “Ажал сўқмоғи”нинг хавфлилиги шундаки, у тик қояларга маҳкамланган, тубсиз жарликлар устида осилиб турган энсиз тахталардан иборатдир.

Хитойнинг Хуашань (Hua Shan) тоғига чиқиш учун дунёдаги энг хавфли сўқмоқдан юришга тўғри келади. Мазкур сўқмоқ тоққа олиб чиқувчи зинапоялардан бошланиб, ер сиртига перпентикуляр равишда осилиб турган энсиз тахталар орқали юқорига кўтарилади. Тоғдан юқорига кўтарилиш жуда хавфлидир. Соғлиғида муаммолари бўлган одамларга “Самога элтувчи зинапоя”дан эмас, махсус арқонли йўлдан юриш тавсия этилади.

Михлаб қотирилган махсус занжирлар яқинда пайдо бўлди. Мазкур йўл бундан 700 йил илгари зоҳидлар томонидан тахталардан қурилган эди.

Хуашань тоғи хитойликлар учун муқаддас ҳисобланади. У хитой тилидан таржима қилинганжа “Гуллаган тоғ” маъносини беради, у гулбаргларни эслатувчи бешта қояни бир-бирига бирлаштириб туради. Маҳаллий аҳолининг маълумот беришича, ҳар йили “Ажал сўқмоғи”да юзлаб одамлар ҳалок бўлади. Йўлнинг охирида чой ичиш мумкин бўлган уйча мавжуд.Бу ерда сайёҳлар йўл азобидан дам олиб, орқага қайтиш учун куч тўплайди.