Туркия Сурия билан чегарасида 550 километрлик бетон девор қурди

Қўшилди: 12 апрел 2017 12:30
Кўрилди: 904
Комментарии: 0
Туркия Сурия билан чегарасида 550 километрлик бетон девор қурди
Туркия ўзининг Сурия билан чегарасида 556 километр узунликдаги бетон девор қурди. Бу ҳақда, Туркия Мудофаа вазирлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Январь ойида Туркиянинг Сурия ва Ироқ билан чегараси бўйлаб 330 километрлик бетон девор қурилиши якунига етказилгани маълум қилинган эди.
Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, кўрилаётган хавфсизлик чоралари сабаб, сўнгги бир йилда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ 57 186 ҳолатнинг олди олинган.
Туркия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 74 мамлакатнинг жами 424 641 фуқароси қўлга олинган, уларнинг аксарияти (390 336 нафари) сурияликлар экани айтилмоқда.
Айни вақтда, ИШИД террорчилик ташкилоти сафига қўшилиш истагида бўлган ёлланма шахслар сони 2016 йилда бир йил аввалгига нисбатан етти баробар камайган.