Ердаги энг хавфли бешта вулқоннинг номи маълум қилинди

Қўшилди: 12 апрел 11:00
Кўрилди: 507
Комментарии: 0
Ердаги энг хавфли бешта вулқоннинг номи маълум қилинди
Буюк Британиянинг Ковентри университети географи Мэттью Блекетт Ердаги энг хавфли бешта вулқон номини маълум қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг отилиши минглаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Conversation нашри хабар берди.
Олимнинг фикрига кўра, одамлар ҳаёти учун энг катта хавфни Везувий (Италия), Ньирагонго (Конго Демократик Республикаси), Попокатепетль (Мексика), Кракатау (Индонезия) ва Пэктусан (Шимолий Корея) вулқонлари келтириб чиқаради.
Блекеттнинг таъкидлашича, 1600 йилдан буён вулқонлар туфайли 280 минг киши ҳалок бўлган. Жумладан, 1815 йилда Тамбора вулқонининг отилишидан сўнг очлик сабабли 92 минг киши қурбон бўлган. 1883 йилда Кракатау вулқонининг отилиши цунамини юзага келтирди ва 36 минг кишининг умрига зомин бўлди.
1980 йилдан буён вулқонлар туфайли юз берадиган ўлим даражаси сезиларли даражада камайган. Географнинг фикрига кўра, бу сезиларли даража тасодифий сабабларга боғлиқ ва вулқонлар отилишига юқори даражада тайёрликнинг натижаси ҳисобланмайди.