​Март ойида Тошкент шаҳрида 116 та жиноят фош этилди

Қўшилди: 08 апрел 20:00
Кўрилди: 352
Комментарии: 0
​Март ойида Тошкент шаҳрида 116 та жиноят фош этилди
Ҳар бир содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқарралигини таъминлаш мақсадида олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида март ойининг ўзида фош этилмай қолган жиноятларнинг 116 таси фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда маълумот берилди.
Шулардан 26 та жиноят 31 мартдан 6 апрелга қадар, хусусан, ҳафта давомида 1 та қасддан оғир тан жароҳати етказиш, 2 та босқинчилик, 1 та талончилик, 16 та ўғрилик, 5 та фирибгарлик ва 1 та гиёҳвандлик воситалари билан қонунга ҳилоф равишда муомала қилиш жиноятлари иссиқ изидан фош этилди.
Шунингдек март ойида 510 нафар, ҳафта давомида 28 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.