Тошкентдаги автобус йўналишида электрон тўлов тизими синови бошланди

Қўшилди: 08 апрел 19:00
Кўрилди: 446
Комментарии: 0
Тошкентдаги автобус йўналишида электрон тўлов тизими синови бошланди
Тошкент шаҳридаги 155-йўналишда ҳаракатланувчи автобусларнинг бирида қатнов учун электрон тўлов тизими синови бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Синовлар якунланганидан сўнг тизим мазкур йўналишнинг барча автобуслари, кейинчалик «Автосантранс» хусусий корхонаси хизмат кўрсатадиган бошқа икки йўналишда жорий этилиши мумкин. Келгусида бошқа автобус парклари, йўналишдаги таксиларни ҳам тизим билан жиҳозлаш мўлжалланган.
«Лойиҳа тизимга уланган исталган йўналишлар, ўз-ўзидан, транспортнинг исталган турларида фойдаланиш мумкин бўлган ягона транспорт картаси жорий этилишини кўзда тутади. Картада унинг эгаси ҳақида маълумотлар бўлиши режалаштирилмоқда: бу йўловчи оқими ҳамда талаб катта бўлган йўналишларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини беради», — дея маълум қилди тизимни ишлаб чиққан VIA Tashkent компанияси директори Мурод Обидов.
Маҳаллий Mikroelektronika PLUS компанияси томонидан яратилган ва салоннинг олдинги қисмида ўрнатилган NFC-валидатор карта эгасини бир зумда аниқлайди ва йўл ҳақини олиб қолади. Бунинг учун NFC технологиясини қўлловчи смартфондан ҳам фойдаланиш имконияти яратилган.
Фойдаланувчилар дастурни бепул ўрнатиб олиши мумкин. Уларнинг рўйхатдан ўтказилиши қатновлари тарихини кўриб боришлари, балансни тўлдиришлари ва пулни ечиб олишлари учун зарур.
Шахсий маълумотлар йўловчиларнинг турли тоифалари — мактаб ўқувчилари, талабалар, пенсионерлар учун имтиёзлар тақдим этилиши эҳтимоли учун ҳам зарур. Ҳисобни мобил ёки интернет-тўлов тизимларидан бири ёки йўналишдаги тўлов пунктларида тўлдириш ҳам мумкин бўлади. Бир ёки бир неча қатновни амалга оширадиган йўловчилар учун рўйхатдан ўтишни талаб қилмайдиган карталар чиқарилади.