Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 34 фоизи амалдор фаолияти ҳамма учун ҳам ошкора эмас, деб ҳисоблайди

Қўшилди: 08 апрел 17:00
Кўрилди: 128
Комментарии: 0
Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 34 фоизи амалдор фаолияти ҳамма учун ҳам ошкора эмас, деб ҳисоблайди
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятидан аҳолининг хабардорлик даражасини аниқлашга қаратилган сўровнома доирасида давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва ошкоралиги бўйича ҳам респондентларнинг фикри ўрганилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фуқаролар ҳокимиятнинг ижроия органлари фаолиятидан турли даражада қониқиши сўровнома натижаларида акс этган. Ҳар иккинчи респондент ҳокимият ижроия органлари ишидан мамнун, ҳар учинчиси – қисман рози, 12,1 фоизи – рози эмас.
Иштирокчилар ҳокимият ижроия органлари раҳбарлари фаолиятининг фуқароларга очиқлигини ҳам турлича баҳолаган.
«40,7 фоиз респондентга кўра, барча маълумотлар очиқ ва етарли. Қатнашчиларнинг 33,9 фоизи ҳамма фуқаролар учун ҳам маълумотлар ошкора эмас, деб ҳисоблайди», — дейилади ЎзА ахборотида.