​Австралиялик эркак акула ҳужумидан тирик қолди

Қўшилди: 04 апрел 12:00
Кўрилди: 434
Комментарии: 0
​Австралиялик эркак акула ҳужумидан тирик қолди
Байдарка қайиғининг бир қисмини акула тишлаган австралиялик эркак тирик қолди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, якшанба куни эркакни сув полицияси ходимлари қутқарган. Акула эркак ўтирган 6,5 метрли байдарка қайиғига ҳужум қилиб, унинг бир қисмини тишлаб, синдирган. Оқибатда қайиқ чўка бошлаган. Ҳодиса оқибатида эркак жабрланмаган.
“Биз ҳар бир чўмилишга отланган одамга қутқарув жилети кийишни, қаерга кетаётганлигини бирор кишига айтиб кетишни тайинлаймиз”, дейди полиция сержанти Гордон Тири.