​Ўсимлик ёғининг рўзғордаги 8 фойдаси

Қўшилди: 04 апрел 10:00
Кўрилди: 161
Комментарии: 0
​Ўсимлик ёғининг рўзғордаги 8 фойдаси
Салату таомларимизга маза берувчи барчамизга таниш бўлган ўсимлик ёғи нафақат ошхонада, балки рўзғорнинг бошқа соҳаларида ҳам ёрдамчингиз бўлиши мумкин. 

Жиҳозларни силлиқлаш
Мебелларингизни ялтиратиш учун махсус кимёвий воситалар сотиб олиш шарт эмас. Пурковчи идишга 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва 1 ош қошиқ лимон шарбати (ёки сирка)ни солиб, идиш қопқоғини ёпиб яхшилаб аралаштиринг. Сўнг мебелларга аралашмани пуркаб чиқинг. 2 дақиқа ўтгач, тоза мато ёки қоғоз сочиқ билан артинг.
Ёғочни ялтиратиш
Полларни ювиб бўлгач, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва 1 ош қошиқ лимон шарбати ёки сиркани аралаштириб, бу аралашма полларга яхшилаб суртиб чиқинг. 5 6 дақиқадан сўнг полни қуруқ латта билан артинг. Ёғоч поллар худди паркет пол каби ярқираб кетади ва бу аралашма уларни тез чириб кетишидан асрайди.
Идиш ювганда
Асал, хантал, мураббо ва шакарли қиём солинган идиш ёпишқоқ бўлиб қолади. Идишларга бироз ўсимлик ёғи суртиб қўйинг. 3 4 дақиқадан кейин идишларни ювинг.
Занжирсимон ёпқич
Шим, юбка, сумка ва бошқа кийимлардаги занжирсимон ёпқичлар (замок) кўпинча бир жойда қотиб қолади, ёпилиб-очилиши қийинлашади. Уни таъмирлаш учун ёпқичга бир неча томчи ўсимлик ёғи томизинг. Шунда у осонликча ҳаракатлана бошлайди.
Жез ва пўлат учун
Жез ва пўлатдан ясалган кран ўз жилосини йўқотган бўлса, сизга ўсимлик ёғи ёрдам беради. Бунинг учун юмшоқ матога (губка) бир неча томчи ўсимлик ёғи томизинг ва у билан кранни яхшилаб артинг. Бу темирнинг жилосини ўзига қайтариш билан бирга уни занглашдан ҳам асрайди.
Ошиқ мошиқ
Уй эшиги ғийқиллавериб ғашингизга теккан бўлса, унинг ошиқ мошиғига бироз ўсимлик ёғи томизинг. Худди шу чорани машина эшигига ҳам қўллашингиз мумкин.
Бўёқни тозалаш
Уйни таъмирлаганда ёки дераза ромларию эшикларни бўяганда, қўлларингизни краска бўёғидан муҳофаза қила олмайсиз. Бунда танангизнинг краска бўёғи теккан қисмларига ўсимлик ёғи суртинг ва 5 дақиқадан сўнг совун билан ювинг. Агар бўёқ сочларингизга ҳам теккан бўлса, тоза матони ёғлаб сочингизни артинг. Сўнгра албатта яхшилаб ювинг.
Чармни янгилаш
Чарм қўлқоп, сумка, ботинкаларга аввалги жилосини қайтаришни истасангиз, уларни ўсимлик ёғида ҳўлланган губка билан яхшилаб артиб, бир неча дақиқага қолдиринг. Кейин тери устидаги ортиқча ёғни қуруқ мато билан тозаланг.

КАВСАР