Петербург метросидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Қўшилди: 03 апрел 20:00
Кўрилди: 307
Комментарии: 0
Петербург метросидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Санкт-Петербург метросида юз берган портлашлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда, «ТАСС»га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Аввалроқ «РИА Новости» агентлиги манбаси метродаги портлаш оқибатида камида 10 киши жабрлангани ҳақида маълум қилган, қурбонлар сонига аниқлик киритмаган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш «Сенная майдони» ва «Технология институти» оралиғидаги йўлда, поезд юришни бошлаган вақтда юз берган, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Бошқа маълумотларга кўра, метрода иккита портловчи қурилма ишга тушган — бири «Сенная майдони» ва иккинчиси «Технология институти»да юз берган.