Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда Олий Мажлисга 30 та қонун лойиҳасини киритади

Қўшилди: 03 апрел 21:10
Кўрилди: 220
Комментарии: 0
Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда Олий Мажлисга 30 та қонун лойиҳасини киритади
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий йилда қонунлар ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиш дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда. 
Қарор Ўзбекистон Президенти имзоланган ҳужжатларда кўзда тутилган 22 та, давлат бошқаруви органлари ташаббус ва таклифи билан ишлаб чиқилган 8 та, жами 30 та қонун лойиҳасини ўз ичига олади. 
Улар сирасига, жумладан: 
«Маъмурий тартиб-тамойиллар тўғрисида»;
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»;
«Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида»;
«Меҳнат миграцияси тўғрисида»;
«Келишув (медиация) жараёнлари тўғрисида»;
«Давлат хизмати тўғрисида»ги ва бошқа қонун лойиҳалари киритилган.