Дунё хорижий валюталар захираси 266 миллиард долларга камайгани қайд этилди

Қўшилди: 03 апрел 20:30
Кўрилди: 222
Комментарии: 0
Дунё хорижий валюталар захираси 266 миллиард долларга камайгани қайд этилди
2016 йилнинг тўртинчи чорагида дунё хорижий валюталар захираси 266 миллиард долларга — 10,793 триллион долларгача камайди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг чораклик ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net». 
Мазкур ҳужжат алоҳида банд билан Хитой валютасидаги захиралар кўрсатиб ўтилган биринчи ҳисобот эканлиги билдирилмоқда. Юань АҚШ доллари, евро, Япония иенаси, Британия фунт стерлинги, Австралия доллари, Канада доллари ва Швейцария франки қаторида алоҳида ҳисоб-китоб қилинадиган саккизинчи валюта бўлди. 
Ҳисоботда АҚШ долларидаги захиралар 113 миллиард долларга (5,05 триллион долларгача) кўпайгани, еврода эса, аксинча, 19 миллиард долларга — 1,56 триллион долларгача камайгани қайд этилган. 
Юандаги захиралар 84,5 миллиард долларни ташкил этди.