Telegram’да қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлди

Қўшилди: 31 март 12:00
Кўрилди: 390
Комментарии: 0
Telegram’да қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлди
Telegram мессенжерида қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлди, дея хабар беради Meduza.
Ҳозирча Ғарбий Европа фойдаланувчиларигина қўнғироқ қилишлари мумкин, қолган минтақалар кейинчалик қўшиб борилади.
Telegramда сизга кимлар қўнғироқ қилиши мумкинлигини созлаш мумкин: ҳамма, ҳеч ким ёки танишлар рўйхатидаги абонентлар, шунингдек, алоҳида бир фойдаланувчини қўнғироқ қила олиши мумкин бўлганлар рўйхатидан чиқариб ташлаш мумкин.
Дастурчиларнинг ваъда беришича, барча қўнғироқлар шифрланган. Айнан қўнғироқ қилган инсон билан гаплашаётганизни аниқлаш учун экрандаги эмодзиларни таққослаш кифоя.
Бу каби қўнғироқ қилиш имконияти WhatsApp, Facebook Messenger, Skype ва бошқа шу каби мессенжерларда мавжуд эди. Telegram’дан ойига 100 миллион киши фойдаланади, WhatsApp ва Facebook Messenger’нинг фойдаланувчилари сони бир миллиардга етади.