Сальвадор дунёда биринчи бўлиб фойдали қазилмалар қазиб олишни тўлиқ ман этди

Қўшилди: 31 март 13:00
Кўрилди: 548
Комментарии: 0
Сальвадор дунёда биринчи бўлиб фойдали қазилмалар қазиб олишни тўлиқ ман этди
Сальвадор ичимлик суви ифлосланиши ва захиралари камайиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида дунёда биринчи бўлиб фойдали қазилмалар қазиб олишни тўлиқ ман этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Марказий Америкадаги энг кичик давлат қонунчилик ассамблеяси қазиб олишга жорий этилган мораторийни тўлиқ тақиққа айлантирувчи қонунни кўпчилик овоз билан қабул қилди. Мансабдор шахслар, олимлар, лоббичилар ва католик черкови ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.
Қонун кўмир, туз қазиб олиш ва тош конларига тегишли эмас.
Маълумот учун, Сальвадорда атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси минтақада энг юқорилардан бири (Гаитидан кейинги иккинчи ўрин), ичимлик суви билан таъминланганлик кўрсаткичи эса энг паст ҳисобланади.