БМТ: Туркия, Ливан, Иордания, Ироқ ва Мисрда жами 5 млн суриялик қочоқ бор

Қўшилди: 31 март 11:00
Кўрилди: 486
Комментарии: 0
БМТ: Туркия, Ливан, Иордания, Ироқ ва Мисрда жами 5 млн суриялик қочоқ бор
Сурияда фуқаролик уруши бошланганидан бери мамлакатдан Туркия, Ливан, Иордания, Ироқ ҳамда Мисрга кетган қочоқларнинг умумий сони 5 миллион нафардан ошди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, уларнинг фақат 488 минг нафаригина қочоқлар учун мўлжалланган махсус лагерларга жойлаштирилган.
Аввалроқ БМТ номлари зикр этилган мамлакатлардаги суриялик қочоқлар сони 4,8 миллионга етганини маълум қилган эди.