Самвел Бабаян футболчилар жароҳати борасида «Пахтакор» сиёсатидан норози экани ҳақида айтди

Қўшилди: 30 март 13:00
Кўрилди: 558
Комментарии: 0
Самвел Бабаян футболчилар жароҳати борасида «Пахтакор» сиёсатидан норози экани ҳақида айтди
Ўзбекистон — Қатар ўйинидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян «Пахтакор» клубидан норизо эканини маълум қилди.

"Таркибда муаммолар бор. Шу сабаб Ўзбекистон клубларига эътирозим бор. Масалан, «Пахтакор», «Бунёдкор». «Пахтакор»нинг бир йўла уч футболчисида жароҳат бор эди: Игорь Сергеев, Станислав Андреев ва Александр Лобанов. Клублар билан жиддий иш олиб боришимиз зарур."
Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи

Жароҳатлардан кафолатланмаган футболда клублар билан айнан нима учун жиддий иш олиб бориш кераклигига Самвел Бабаян ойдинлик киритмаган. Аввалроқ «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Сергей Лушчан терма жамоа мураббийлари сабаб Элдор Шомуродов хизматидан етарли даражада фойдалана олмагани ҳақида айтиб ўтгади.
Самвел Бабаян суҳбат давомида нима учун жароҳати бор футболчиларни Қатарга қарши ўйиннинг асосий таркибига киритганига изоҳ бермаган. Қайд этиш керак, Александр Лобанов ҳам, Игорь Сергеев ҳам асосий футболчилар сифатида ҳаракат қилди.
Ваҳоланки мана шу жароҳатли футболчиларнинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодлар бор эди. Шулардан бири Қатар Юлдузлар лигасининг олти ўйинида 4 та гол уришга муваффақ бўлган Темурхўжа Абдухолиқов.
Маълумот учун, Игорь Сергеев ҳал қилувчи саралаш босқичининг етти ўйинида майдонга тушиб, 1 та ҳам гол ура олмади.