Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни бошланди

Қўшилди: 30 март 12:00
Кўрилди: 472
Комментарии: 0
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни бошланди
Буюк Британия Евроиттифоқни тарк этиш истагини Европа Иттифоқига расман билдирди ва шу билан «Брекзит» жараёнини бошлади.
Meduza’нинг хабар беришича, Британия бош вазири Тереза Мейнинг бу ҳақдаги тегишли мактубини Европа Кенгаши раиси Дональд Туск қабул қилиб олган.
Мей мазкур мурожаатни 28 март куни имзолаган эди, уни Брюсселга Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси Тим Барроу етказди. Унда расмий Лондон Европа Иттифоқи ҳақидаги шартноманинг 50-моддасини ишга туширгани билдирилган.
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши жараёни икки йил давом этиши кутилмоқда.
Британияликлар 2016 йил ёзида бўлиб ўтган референдумда Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш учун овоз берган эди. Шундан сўнг мамлакат парламенти ва қиролича Елизавета II жараённи маъқуллашини билдирди.