Хонанда Наргиз Зокирова ҳибсга олинишдан қўрқиб, Одессада концерт бермасликка қарор қилди

Қўшилди: 30 март 11:00
Кўрилди: 385
Комментарии: 0
Хонанда Наргиз Зокирова ҳибсга олинишдан қўрқиб, Одессада концерт бермасликка қарор қилди
Россиядаги «Голос» лойиҳаси финалчиси, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган хонанда Наргиз Зокирова ҳибсга олиниш хавфи туфайли Украинанинг Одесса шаҳридаги концертларни бекор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хонанда Instagram’даги саҳифасида қолдирган хабарга кўра, Украинанинг аксарият нашрлари хонанда Одессага келиши билан ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатган. Шу сабабли ҳам у ва унинг жамоаси ижодий сафарни бекор қилишга мажбур бўлган.
Зокированинг тахминича, бу Киев шаҳри мезбонлик қиладиган Eurovision—2017 мусиқийи танлови атрофидаги шов-шувлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. «Лекин мен хато ўйлаётган бўлишим ҳам мумкин», — дея қўшимча қилди хонанда.
Хонанданинг ёзишича, у Одессада концерт бериши жуда ҳам хоҳлаган.