Қорақалпоғистонлик спортчи қизларга Президент совғаси топширилди

Қўшилди: 30 март 10:00
Кўрилди: 346
Комментарии: 0
Қорақалпоғистонлик спортчи қизларга Президент совғаси топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг спорт билан мунтазам шуғулланаётган 2 мингдан ортиқ ўқувчи-қизларига Президент совғаси – спорт либослари топширилди, дея хабар беради ЎзА.
Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган муҳташам спорт иншоотлари умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши, энг муҳими, ҳар томонлама соғлом улғайишига хизмат қилмоқда.
«Президентимиз совғаси бизни янги марралар сари руҳлантиради. Бизга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ишончни оқлаб, келгусида Ўзбекистонимиз шарафини халқаро миқёсда янада улуғлашга ҳисса қўшиш асосий мақсадимиздир», —  дейди Президент совғаси билан тақдирланган қизлардан бири Ойгул Бердақова.
Қорақалпоғистонлик 8 минг 330 нафарга яқин спортчи қизга Президент совғалари топширилди.