​Америка армиясида фақат қаланғи-қасанғилар хизмат қилмоқда

Қўшилди: 27 март 12:00
Кўрилди: 415
Комментарии: 0
​Америка армиясида фақат қаланғи-қасанғилар хизмат қилмоқда
Америка армиясида фақат жиноятчилар ва муҳожирлар хизмат қилмоқда, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри. 
Darakchi.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда “Звезда” телеканалида Россия Давлат думасининг собиқ депутати Роман Худяков маълумот берди
“Нимагадир америкаликлар уларнинг армиясида ким хизмат қилаётгани ҳақида ошкор этишмайди. У ерда қамоқда ўтиришни истамаган одамга армия сафида хизмат қилиш таклиф этилади. Муҳожирлар эса фуқаролик олиш илинжида ҳарбий хизматга боришади”, деди сиёсатчи. У бундай қўшиннинг жанговор фаолиятига эътибор қаратишга чақирди.
“Қамоқда ўтириши лозим бўлган жиноятчидан қандай аскар чиқиши мумкин? Бу қандай армия? У ерга ким хизмат қилишга боради?”, деб таъкидлади Худяков.
Март ойининг бошида АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ армиясини янгидан яратиш, такомиллаштириш кераклиги ҳақида фикр билдирган эди. Унинг фикрича, ҳозирги АҚШ армияси мамлакат тарихидаги энг кучли армия бўлиши лозим.