Сурхондарёда 117 ёшли фуқарога биометрик паспорт берилади

Қўшилди: 25 март 14:00
Кўрилди: 438
Комментарии: 0
Сурхондарёда 117 ёшли фуқарога биометрик паспорт берилади
Жорий йилнинг 9 март куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ХЧК ва ФРБ томонидан Денов тумани «Янгиобод» ҚФЙ «Намозгоҳ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1900 йилда туғилган фуқаро Байматова Хадичанинг уйига кўчма био-мобил қурилмасида борилиб, номига паспорт олиш учун биометрик ва биографик маълумотлари олинди ҳамда талабнома шакллантирилди. Daryo.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда Сурхондарё ИИБ маълум қилган.
Ушбу талабнома асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан биометрик паспорт персоналлаштирилиши билан яна 117 ёшли аёлнинг уйига борилади ва белгиланган тартибда паспорти берилади.