Германияда дунёдаги энг катта «сунъий қуёш» яратилди

Қўшилди: 25 март 12:00
Кўрилди: 1065
Комментарии: 0
Германияда дунёдаги энг катта «сунъий қуёш» яратилди
Германиялик олимлар дунёдаги энг катта «сунъий қуёш» — экологик тоза ёқилғи ишлаб чиқариш учун зарур интенсив ёруғлик манбасини яратди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда
Прожекторлар билан боғлиқ тажриба Кёльн шаҳридан 50 километр узоқликдаги Германия аэрокоинот марказида ўтказилмоқда. Бу ерда олимлар табиий ёритишдан 10 минг баробар кўп бўлган ёруғликни жамлаган 149 прожектордан иборат қурилмани ўрнатди. 
Агар барча лампаларни бир нуқтага йўналтирса, у ердаги ҳарорат Цельсий бўйича 3,5 минг даражага кўтарилиши билдирилмоқда.
Тажрибадан кўзланган асосий мақсад водород ёқилғиси тайёрлаш учун етарли ҳажмдаги қуёш энергиясини олиш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
Олимлар лампалар ёрдамида сув буғидан кейинчалик самолёт ва авомобиллар учун ёқилғи тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган водородни ажратиб олиш ниятида.