Шаҳар кўчаларида Самвел Бабаян истеъфосини талаб қилаётган Lacetti пайдо бўлди

Қўшилди: 24 март 19:50
Кўрилди: 593
Комментарии: 0
Шаҳар кўчаларида Самвел Бабаян истеъфосини талаб қилаётган Lacetti пайдо бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурияга қарши ўйиндаги мағлубиятидан кейин Тошкент шаҳри кўчаларида Самвел Бабаян истеъфосини талаб қилаётган автомашина пайдо бўлди.
Daryo.uz'нинг ёзишича, Lacetti’нинг орқа ойнасидан тортиб, кузовларига қадар Бабаян учун бағишланган бўлиб, машина эгаси унда ўз фикрларини қолдирган. «Ютсанг сен зўрсан, ютқазсанг об-ҳаво ва майдон айбдорми? Сурия ҳам шу майдонда ўйнади-ку. Бундай ўйин билан мундиалга чиққани биз ор қиламиз» каби фикрларни учратиш мумкин унда.