Россиядан 22 миллиард доллар чиқиб кетиши иши бўйича Буюк Британия тергов бошлади

Қўшилди: 24 март 10:00
Кўрилди: 307
Комментарии: 0
Россиядан 22 миллиард доллар чиқиб кетиши иши бўйича Буюк Британия тергов бошлади
Британия антикоррупцион хизмати мамлакат банкларининг Россиядан 22 миллиард доллар чиқариб кетилишига алоқаси борлиги ҳақидаги ахборотни текшириш билан шуғулланади. Бу ҳақда Буюк Британия молия вазири Саймон Кирби маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Текширувга Россиядан 22 миллиард долларни молдовалик судьялар ёрдамида Европа банкларига ўтказилгани борасидаги халқаро журналистик текширув сабаб бўлди.
The Guardian’га кўра, 740 миллион доллардан кам бўлмаган маблағ Британия банкларига келиб тушган. Жумладан, Британиянинг HSBC банки Гонконг филиалига Россиядан «молдова усули» асосида олиб чиқилган камида 545 миллион доллар келиб тушган.
Аввалроқ газета томонидан қўлга киритилган ҳужжатларга кўра, ушбу схема доирасида 2010—2014 йилларда Россиядан 20 миллиард долларга яқин маблағ чиқариб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.